avatar
Куч
40.07
Рейтинг
+15.07

Мақолалар

Yapon tili bilimdonlari aniqlandi

13 fevral kuni SamDCHTI “Tarjima nazariyasi va amaliyoti” fakulteti Arab tili va nazariyasi kafedrasi tashabbusi bilan yapontili yo’nalishi talabalari o’rtasida an’anaviy tarzda 18-marotaba “Yapon tili notiqlik san’ati” ko’rik tanlovi bo’lib o’tdi.  Tadbirni SamDCHTI

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги кенг нишонланди

2016 йил 11 феврал куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида барча жойда бўлгани каби буюк мутафаккир бобомиз Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишлаб “Навоийга муносиб авлод бўлайлик” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда адабиётшунос профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

“ҚВЗ” бизни бирлаштирди

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги
Самарқанд давлат чет тиллар институти таржима назарияси ва амалиёти факультети ва институт “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда 2015 йил 5 декабрь  куни институт фаоллар залида таржима назарияси ва амалиёти факультети 1-курс талабалари ўртасида “ҚВЗ” бизни бирлаштирди шиори остида қувноқлар ва зукколар кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танловда 6 та жамоа 4 та шарт асосида беллашди. Хитой тили йўналишининг IDEAL жамоаси 18.4 балл тўплаб 1-ўринни, Япон тили йўналишининг ZO’R-ZO’R жамоаси 17.8 балл тўплаб 2-ўринни, Таржима назарияси ва амалиёти йўналишининг “TARJIMON” жамоаси 17.4 балл тўплаб 3-ўринни эгалади. Факультетнинг 1-курс рус гуруҳлари ичидан сараланган терма “AZIA MIX” жамоаси 16.8 балл, Араб тили йўналишининг “O’ZBEGIM YOSHLARI” жамоаси 16.4 балл ва Корейс тили йўналиши талабаларидан ташкил топган “ANTIQA” жамоаси 14.2 балл тўплади. Жамоалар томонидан саҳналаштирилган барча саҳна-кўринишлари йиғилган томошабинларга хуш кайфият улашди десак муболаға бўлмайди. Барча жамоалар диплом ва номинациялар бўйича фахрий ёрлиқ билан ҳамда хар бир жамоадан 1 нафар йигит-қиз “Энг қувноқ йигит” ва “Энг қувноқ қиз” номинацияси билан тақдирланди. Январь ойида институт “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилиши режалаштирилган “Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг факультетлараро босқичида иштирок этадиган “ҚУВНОҚ ТАРЖИМОНЛАР” жамоаси учун энг яхши иштирокчилар саралаб олинди.

СамДЧТИда ХХI анъанавий талабалар спартакиядаси бошланди.

Самарқанд давлат чет тиллар институтида ХХIанъанавий талабалар спартакиядаси бошланди. Қишнинг совуқ хавосига қарамасдан ўтказилиши режалаштирилган мусобақаларнинг илк шахмат ва стол тенниси турлари кўтаринки руҳда ташкил қилинди. Барча жамоа иштирокчилари кўтаринки кайфиятда мусобақаларни бошлади. Спорт мусобақалари давом этмоқда.  Келгусидаги мусобақалар янада қизғин бахслар билан ўтиши кутиляпди. Барча факультет талабалар жамоасига ва устозларига омад тилаймиз. 

Баркамол авлод
Спорт

Маънавият
Маданият ва маърифат